Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган МДҲ норасмий саммитида иштирок этади

© Интернет-портал СНГФлаги стран участниц СНГ
Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил 26 декабрь куни Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 26 декабрь куни Москвада бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Халқ сўзи online хабар берди.

"МДҲ аъзо мамлакатлари раҳбарларининг Янги йил арафасидаги навбатдаги учрашуви ортда қолаётган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва бирлашма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини бериши баробарида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш учун яхши имконият яратади", дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0