ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан Ўзбекистон Олий судига 8 нафар судья сайланди.
Ўзбекистон ҳукумат порталининг хабар беришича, Бахриддин Азимович Наимов ва Жанагул Исмайловна Балкибаева муддатсиз даврга ушбу лавозимга сайланган.
Дилбар Келдиёровна Исраилова, Мукаддас Зиядуллаевна Гуламова, Новруз Бабакулович Рахманов, Туйгун Маматкулович Курбанов, Хуснора Тураджоновна Хакимова ва Шухрат Зафарович Саидов ўн йил муддатга Ўзбекистон Олий cудининг судьяси лавозимига сайланди.
Ботирали Муродович Диёров, Давлатмирза Казакджанович Камилов, Олим Буриевич Хайитов эса бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.