ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. "Бизнинг оёғимизга кишан солиб турган нарса бу бизнинг нореал рақамлар ортидан қувишимиздир", деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида, деб хабар берди Sputnik мухбири.
"Бу йил 363 минг киши ҳақиқий ишли бўлди. Беш йил давомида уларни ҳеч ким ишдан ҳайдамайди. Ҳеч қандай 900 минг — 1 миллион иш ўрни деган гаплар йўқ. Буни манаман деган давлатлар ҳам қила олмайди", деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон тарихида илк бор президент Олий Мажлисга Мурожаатнома йўлламоқда.