Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси тайинланди

© AFP 2023 / Mandel NGANФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу лавозимга ТИВ раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган Ғайрат Фозилов тасдиқланган

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан тақдим этилган ушбу масала бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Ғайрат Фозилов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тавсия этилган.

Сенаторлар Ғайрат Фозилов номзодини маъқуллади ва уни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш бўйича Сенат қарори қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0