ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Бу йил Тошкент аҳолиси янги йил байрами арафасида ғаройиб томошаларга гувоҳ бўлмоқда, деб ёзади Sputnik мухбири.
Шу кунларда пойтахт кўчаларида оқшом пайти рангли чироқлар билан безатилган, Қорбоболар бошқарувидаги улкан бульдозерлардан иборат колонна пайдо бўлди. Тошкентликлар бу ҳолатни турлича қаршилашди. Кўпчилик пойтахт янги йил байрами арафасида тобора ўзгача бўлиб бораётганидан завқланиб, ажойиб байрам муҳитидан хурсанд бўлди.
"Ишдан келаётиб кўрдим, кайфиятим кўтарилди", — дея фикр билдиради ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.
"Кечки пайт соат бешларда Ислом Ота масжиди яқинида безатишди, суратга олишди. Негалигини билмадим…", — деб ёзади яна кимдир.
"Қизиқ, қорқизлар нима миниб юришаркин? Лекин қойил", — деб ёзади яна биров.