ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Австралиянинг Мельбурн шаҳрида автомобилнинг одамлар устига бостириб бориши оқибатида жабрланганлар сони 19 кишига етди, деб хабар берди SBS телеканали.
Аввалроқ 15 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
Телеканал мухбири Сара Або Twitterдаги саҳифасида ёзишича, полиция ҳозирда Флиндерс-стрит ҳудудини қуршаб олган.
Австралия полициясининг маълум қилишича, ҳайдовчи машинани қасддан одамлар устига ҳайдаган. Аммо унинг нима мақсадда бундай қилганлиги номаълум.
Пайшанба куни эрталаб Мельбурн шаҳри марказида автомобиль тўғри йўловчилар томонга қараб бошқарилган. Ҳайдовчи ҳисбга олинди.
Шунингдек, фожиага алоқадорликда гумонланиб яна бир киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.