Келаси йил ёз мавсумида Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik / Владислав Ушаков / Медиабанкка ўтишОзеро Иссык-Куль
Озеро Иссык-Куль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги кунда "Тошкент-Рыбачье" йўналишида поезд қатнови жадвали ва тарифларини тузиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. "Кыргыз темир жолу" миллий компанияси Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл компаниялари билан "Тошкент-Рыбачье" йўналишида поезд қатнови келишувдан ўтказилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда темир йўл компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Боинг 767-300 авиакомпании Узбекские авиалинии - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Тошкент-Ўш янги авиақатновини очишни таклиф қилди

2018 йил ёз мавсумида поезд ҳафтада бир марта қатнайди. Ушбу қатновни амалга ошириш учун "Ўзбекистон темир йўллари" поездлари жалб қилинади.

Ҳозирги кунда "Тошкент-Рыбачье" йўналишида поезд қатнови жадвали ва тарифларини тузиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Иссиқкўлга темир йўл қатновини йўлга қўйиш борасида келишув яқинда Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков Тошкентга амалга оширган ташриф давомида эришилган.

Янгиликлар лентаси
0