Ҳафта охирида Қашқадарё ва Сурхондарёда 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

© Ana_JАномальная жара
Аномальная жара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республикада ҳафта охирида ҳарорат илиқ бўлади

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, республикада ҳафта охирида ҳарорат илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 23-25 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат 22 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади, 23-25 декабрда кечаси 0-5 даражагача совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Снег в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳарорат 15-17 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 22-23 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 24-25 декабрда ёмғир ёғиши мумкин. 22 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 декабрда 0-5 даража совуқ, 23-25 декабрда 2-7 даража илиқ, кундузи 22-23 декабрда 7-12 даража илиқ, 24-25 декабрда 10-15 даража илиқ бўлади. Чўл ҳудудларда 22 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади, 23-25 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даражагача илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 22-23 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 24-25 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 22 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 декабрда 0-5 даража совуқ, 23-25 декабрда 2-7 даража илиқ, кундузи 22 декабрда 7-12 даража илиқ, 23 декабрда 10-15 даража илиқ, 24-25 декабрда 8-13 даража илиқ бўлади.

Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда декабрь бошида ҳаво ҳароратининг кескин совуши кутилмоқда

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 22-23 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 24-25 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 22 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 декабрда 1 даража совуқ-4 даража илиқ бўлади, 23-25 декабрда 5-10 даражагача илиқ бўлади, кундузи 22 декабрда 12-17 даража илиқ, 23-25 декабрда 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 22-24 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 25 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 22-23 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 декабрда 0-5 даража совуқ, 23-25 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 22-23 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 24-25 декабрда баъзи жойларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 22 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 22-23 декабрда 1-6 даража илиқ, 24-25 декабрда 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0