Туман туфайли ёпилган Тошкент аэропорти яна парвозларни қабул қила бошлади

Oбуна бўлиш
Бугун эрталаб кучли туман туфайли ёпилган Тошкент халқаро аэропорти яна парвозларни қабул қила бошлади.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш жадвалга мувофиқ, одатдаги тартибда давом этаётганлигини билдирамиз, дейилган Миллий авиакомпания хабарида.

Бугун эрталаб,  “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” Тошкентдаги халқаро аэропортни вақтинча ёпилганини хабар  қилган эди.

Хусусан,  Истамбул, Минск, Санкт-Петербург, Тель-Авив, Бишкек, Рим, Париж ва Лондондан учиб келган парвозлар Самарқанд ва Навои аэропортларига йўналтирилди.

Қатновлари кечиктирилган йўловчиларга бундай вазиятларда кўзда тутилган бўлган барча хизматлар кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 4 кун ичида Тошкент аэропортининг ёпилиши қайта такрорланмоқда. 16 ва 17 декабрь кунлари ҳам қалин туман туфайли Тошкент аэропортига учиб келган парвозлар заҳира аэропортларига йўналтирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0