ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. "Бунёдкор" стадиони олдида 20 декабрь куни Мудофаа вазирлиги кўргазмали чиқиш намойиш қилади.
Газета.uz нашри хабарига кўра, "Миллий армия — ёшлар жасорат, қатъийлик ва қаҳрамонлик мактаби" акцияси доирасида ҳарбийлар томонидан замонавий қурол-яроқлар, ҳарбий техника намойиш қилинади.
Шунингдек, тадбир давомида ўзбек ҳарбийлари томонидан саф тайёргарлик маҳоратлари, қўл жанги усуллари, шунингдек ФВВ ва "Ватанпарвар" ўқув-спорт клубларининг махсус ва техник воситалари кўрсатилади.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари олдида ҳарбий оркестр тантанали чиқиш қилади.