ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Кремлда МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот хизмати хабар берди.
У сўзи аввалида МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 43-йиғилиши қатнашчиларини қизғин қутлади.
"Дунёда вазият жудаям кескинлашиб кетди ва Россия Қуролли кучларининг самарали ҳаракатидан сўнг террорчилар қаерга қочишлари ва қайтишлари бизни бефарқ қўймайди. Бу оқим қайси томонга йўналаётганлиги ва унинг давлатларимиз ва халқларимиз учун қанчалик таҳдид солишини тушунамиз. Шу сабабли ҳам ўзаро ҳамкорлигимиз муҳим ўрин тутади", деди Путин.
Путин шунингдек, ўта хавфли жиноятчилар рўйхатини тузиш, уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция ва бошқа муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.