ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ҳуқуқ-тартибот ходимларини даромад ва мол-мулкларини декларациялаш мажбурияти юклатилиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.
"Бу қоидаларни жорий этиш Коррупцияга қарши давлат дастурида назарда тутилган. Қонун лойиҳасида мансабдор шахслари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари даромадлари, декларация қилиш назарда тутган бўлим ва нормалар кўзда тутилган. Бугунги кунда қонун тайёрлаш жараёни кетмоқда. Қонун қабул қилингандан сўнг тегишли чоралар амалга оширилади", — деб таъкидлади Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Бахром Қобилов Халқаро Пресс-клуб йиғилиши чоғида.
Бундан аввал Бош прокуратура ходимлари даромадларни декларациялаш жараёни халқаро умумэътироф этилган амалиётни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бу одатда, биринчи раҳбарлар томонидан ўз даромадларини ошкор қилиш ва эълон қилишни назарда тутади. Бошқа барча давлат хизматчилари солиқ органларда ўз даромадлар ва мол-мулкларини белгиланган тартибда декларация қиладилар.
Таъкидлаш жоизки, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар порталида тақдим этилган "Давлат хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасида "кичик мутахассис" тоифасидан ташқари барча мансабдор шахслар мажбурий тартибда ҳар йили мол-мулки тўғрисида декларация, даромад ва ҳаражатлар ҳақида маълумотлар, шунингдек оила аъзолари — ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари даромадлари ва ҳаражатлари ҳақида маълумотлари тақдим этиш мажбуриятини юклатиш назарда тутилган.
Агарда давлат хизматчиси ўз даромадлари ва мол-мулки, шунингдек оила аъзоларига тегишли даромад ва мол-мулклари ҳақида нотўғри маълумот тақдим этган ҳолларда, мансабдор шахс ишдан бўшатилади.
Давлат хизматчиларнинг айрим тоифаларига (рўйхати президент томонидан белгиланади), ўзига ва декларацияга киритиладиган оила аъзоларини кенгайтирилган рўйхати инобатга оладиган мол-мулк, даромад ва ҳаражатларни декларациялаш тартибига қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.