ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон ФВВ ходимлари 2017 йил 20-21 декабр кунлари "Қамчиқ" довонида ўқув машқлар ўтказиш режалаштирилган. ФВВ матбуот хизмати хабарига асосан.
Хабарда айтилишича, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг довон қисмида жойлашган бошқарув органлари куч ва воситаларининг тайёргарлигини ошириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда уларнинг ўзаро ҳамкорликларини такомиллаштириш ва малакаларини мустаҳкамлаш мақсадида "Қамчиқ" довонида ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан аввал Тошкент-Ўш автомобил йўлининг довон қисмида 14 та постлар ташкил қилинган. У ерда сутка давомида шифокорлар, ФВВ қутқарувчилари ва ходимлари навбатчилик қилишмоқда. Шунингдек, йўловчилар исиниши, керакли маълумот ва тиббий ёрдам олишлари мумкин. Шунингдек, ходимлар бузилган транспорт воситаларини яқин таъмирлаш жойларига олиб борилиши мумкин.