Тошкент шаҳар ИИБ шанба оқшом ёппасига текшириш ўтказди

© UzNews.uzРейд сотрудников УБДД Ташкента
Рейд сотрудников УБДД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган операция давомида жами 3205 та қоидабузарлик аниқланди, улардан аксарияти транспорт воситасини хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариш.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Тошкентда 16 декабрь тунда ўтказилган ёппасига текшириш операцияси давомида 3205та қоидабузарлик аниқланди.

Улардан:

- маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 29 та;

- транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 22 та;

- светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 38 та;

- ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 65 та;

- қорайтирилган ойнали транспорт воситасида ҳаракатланиш– 2 та;

- бўйсунмаслик – 7;

- одам ташиши қоидаларини бузиш – 409 та;

- ҳавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 1277 та;

- бошқа қоидабузарликлар – 1144 та.

Тадюир натижасида 88 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилди. Айни дамда ҳам ушбу йўналишдаги тадбирларни ўтказиш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳуқуқни сақлаш органлари ҳар байрами олдидан “Тозалаш-Антитеррор” ёппасга текшириш операциялари ўтказиб туради.

Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад жамоат тартибини ақлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олдиш.

Янгиликлар лентаси
0