Шавкат Мирзиёев барча маҳсулотлар учун экспорт божларини бекор қилди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишПункт таможенного оформления на границе
Пункт таможенного оформления на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспорт божлари фақат қонунда белиганган махсус турдаги маҳсулотлар учунгина сақланиб қолинди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  15 декабр куни “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5286 сонли фармонини имзолади.

Янги фамонга кўра, қонунда белгиланган айрим махсус турдаги маҳсулотлардан ташқари, Ўзбекистондан экспорт қилинадиган барча маҳсулотлар учун экспорт божлари бекор қилинди.

Ундан ташқари экспорт билан шуғулланувчи барча турдаги корхоналар учун экспорт лицензиялари олиш бекор қилинди.

Фуры на границе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 декабрдан экспорт шартномалари бекор қилинди

Учинчидан, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот экспорти билан шуғулланувчи корхоналар учун  чет элларда ваколатхоналар, савдо уйлари  очиш ва уларга консигнация шарти асосида маҳсулот етказиб беришга рухсат берилди.

Юқоридаги ўзгаришлар туфайли, олдин қабул қилинган бир қатор Президент ва Вазирлар маҳкамасининг қарорлари бекор қилинди.

Янги қонун билан батафсил қуйида танишинг.

 

Янгиликлар лентаси
0