Трамп Гринкард орқали АҚШга келганларни ахлатга тенглаштирди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишДональд Трамп на пресс-конференции в Москве
Дональд Трамп на пресс-конференции в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Конгрессдан лотореяга асосланган миграцияни бас қилишин ва унинг ўрнига энг муносиб кишиларни таклиф қилиш тизимини йўлга қўйишни сўради.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik.  АҚШ президенти Дональд Трамп Гринкард иммиграция лотореяси орқали АҚШга келган иммигрантларни “ёмонларнинг ёмони”, деб атади ва ушбу механизмни тўхтатишни талаб қилди.

“Тасаввур қилинг-а, шундай лоторея бор, сиз бирор мамлакатдан одамларни танлаб оласиз. Сизнингча улар бизга ўзларининг энг яхши одамларини беришадими?… Улар бизга энг ёмон одамларни беришади. Уларни ахлатдек, ташқарига чиқариб ташлашади”, — деди Трамп Виржиния шататида қилган чиқишида.

Шундан сўнг АҚШ президенти Конгрессдан лотореяга асосланган миграцияни бас қилишин ва унинг ўрнига энг муносиб кишиларни таклиф қилиш тизимини йўлга қўйишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Гринкард орқали келган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов Нью Йоркда теракт уюштирган ва оқибатда 8 киши қурбон бўлган 10дан ортиқ одам жароҳатланган эди.

Ўтган душанба куни эса, Бангладешник иммигрант Манхэттенда қўлбола бомбани портлатиб юбориши натижасида бир неча киши жароҳатланган эди.

Янгиликлар лентаси
0