ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Тошкент шаҳрини қалин туман қоплади. Бу ҳолат 14 декабрдан буён давом этмоқда, деб хабар қилди Спутник мухбири.
Мухбирнинг сўзларига кўра, қалин туман сабабли 14 декабр куни кеч 23.00да Қозоғистондан Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган самолёт рейси кечиктирилган.
Кечиктирув сабаблари об-ҳавога боғлиқ бўлишини тахмин қилиш мумкин, холос. Чунки бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" расмий сайтида ҳеч қандай эълон берилмаган.
16 декабр эрталабки 9.00 ҳолатига кўра туман ҳали тарқамаган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Жиззах вилоятини ҳам қалин туман қоплаганлиги ҳақида ёзмоқда.
Тармоқ фойдаланувчиси қалин туман сабабли йўлларда ҳайдовчилар секин ҳаракатланишаётганини баён этган."Қамчиқ" довонидан ўтувчи автомобил йўлида ҳаракатланувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари диққатига!
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун ҳайдовчиларни об-ҳавонинг ёмонлашувидан огоҳлантирган.
"Шу мақсадда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "Қамчиқ" довонида туну-кун фаолият кўрсатувчи постлар ташкил қилинган бўлиб, ушбу постларда қутқарувчилар, шифокорлар ҳамда ЙҲХБ ходимлари навбатчилик олиб бормоқда", — деб хабар қилган ФВВ.