Сурхондарё вилояти ҳокими жонли эфирда ҳисобот беради ва халқ билан мулоқот қилади

© Sputnik / СтрингерВидеокамера на пресс-конференции
Видеокамера на пресс-конференции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
17 декабрь куни соат 19:00 дан бошлаб Сурхондарё вилояти телевидениеси орқали вилоят ҳокими билан жонли эфирда мулоқот бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов жонли эфирда 2017 йилдаги фаолияти ва келгусидаги режалари борасида вилоят аҳолисига ҳисобот бериши ва халқ билан мулоқот қилиши режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, эртага, 17 декабрь куни соат 19:00 дан бошлаб Сурхондарё вилояти телевидениеси орқали вилоят ҳокими билан жонли эфирда мулоқот бўлиб ўтади.

"Сизни қизиқтирган саволлар, таклифлар ва мулоҳазаларингиз бўлса қуйидаги телефонлар орқали билдиришингиз мумкин: Сурхондарё вилоят телерадикомпаниясида — 223-43-91, 223-45-57, Ишонч телерадиокомпаниясида — 223-70-18", дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0