ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти яна самолётларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айни пайтда аэропортга Москва, Санкт-Петербург, Фарғона, Рига ва Лондондан учган самолётлар келиб қўнган.
Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтда қалин туман сабабли Тошкентга қўниши лозим бўлган қатор рейслар кечиктирилган ёки республиканинг бошқа вилоятларидаги аэропортларига йўналтирилган.