Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қурилиш учун ер ажратиш вақтинча тақиқланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСтроители осуществляют монтаж стеновых панелей цокольного этажа многоквартирного жилого дома
Строители осуществляют монтаж стеновых панелей цокольного этажа многоквартирного жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иловада бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилаётган Тошкент вилоятининг аҳоли пунктлари рўйхати ҳам эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарор Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.

Тошкент шаҳар ҳудудини янада кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда

Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктлари бўйича бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу аҳоли пунктлари ҳудудлари учун жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер ажратиш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар, шу жумладан муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек, уларга рухсатномалар бериш борасида вақтинчалик тақиқлар жорий этилди.

Шу билан бирга, ушбу тақиқлар Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилди.

Қарорга иловада бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилаётган Тошкент вилоятининг аҳоли пунктлари рўйхати ҳам эълон қилинди.

Ушбу рўйхатга Зангиота туманидаги Ўзгариш, Зангиота ва Хонобод ҚФЙ ҳудуди, Қибрай туманининг Ўнқўрғон, Салар, Тузел, Янгиобод ҚФЙ, Тошкент туманининг Чоштепа, Ҳасанбой, Юнусобод ҚФЙ, Қуйичирчиқ туманининг Тошлоқ ҚФЙ, Ўртачирчиқ туманининг Қумовул ҚФЙ, Юқоричирчиқ туманининг Арганчи, Истиқлол, Суранкент, Тинчлик, Бордонкўл ҚФЙ ҳамда Янгийўл туманидаги А.Ортиқов ҚФЙ ҳудудлари киритилган.

Янгиликлар лентаси
0