Жониворларнинг энг кулгили суратлари эълон қилинди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Китай
Страны мира. Китай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йилнинг энг кулгили суратида учта укки акс этган бўлиб, улардан бири шохдан йиқилаётгани тасвирланган. Ушбу суратнинг муаллифи венгриялик Тибор Керц

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Comedy Wildlife Photography Awards мукофоти ҳайъати 2017 йил учун ёввойи табиатнинг энг кулгили суратини танлади.

Йилнинг энг кулгили суратида учта укки тасвирланган бўлиб, улардан бири шохдан йиқилаётгани тасвирланган. Ушбу суратнинг муаллифи венгриялик Тибор Керц. 

"Ерда" йўналишида ғолибликни италиялик суратчи Андреа Зампати қўлга киритди. У гулга қўниб турган дала сичқоннни суратга олишга муваффақ бўлган. 

"Сувда" йўналишида балиқни нари итараётган кайфиятсиз тошбақа сурати энг яхши деб топилди. Сурат австралиялик Трой Мэйн томонидан муҳрланган.  

"Ҳавода" йўналишида шотландиялик фотосуратчи Жон Трелфоллнинг "ракета-қуш"и ғолиб бўлди. 

Ғолибликка даъвогар жониворларнинг бошқа суратлари мукофотнинг Facebookдаги саҳифасида эълон қилинган.

Comedy Wildlife Photography Awards мукофоти ҳар йили топширилади. Бунда бутун дунёдан юборилган суратлардан энг яхшилари танлаб олинади. Жорий йил ҳайъат аъзолари дунёнинг 86 мамлакатидан 3,5 дона фотосуратларни қабул қилишган.

Янгиликлар лентаси
0