Фарғонада қора банкирлар суд олдида жавоб берди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишруки наручники
руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Қишлоқ қурилиш банк"нинг кредитлаш бўлими бошлиғи хусусий корхоналар раҳбарлари билан тил бириктириб катта-катта маблағларни ўмариш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. "Қишлоқ қурилиш банк" Фарғона минтақавий филиали кредитлаш бўлими бошлиғи У. Хатамов, бош мутахассис З. Тусматов бир йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, икки йил олти ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини олишди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Пункт обмена валют - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 500 минг долларга яқин валютани ўзлаштирган банкирлар жазога тортилди
Маълум бўлишича, Хатамов ва Тусматов Фарғона шаҳридаги "Файзли Фарғона Баҳори" хусусий корхонаси раҳбари Ғ. Аҳмадалиев, Қўқон шаҳридаги "Каучук импорт торговля" МЧЖ мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, катта миқдордаги банк маблағларини ўзлаштириб юборганлар.

Жиноий гуруҳ "Қишлоқ қурилиш банк" Фарғона минтақавий филиали томонидан "Файзли Фарғона Баҳори" хусусий корхонасига ошхона жиҳозлари сотиб олиш учун ажратилган 150 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағларини "Каучук импорт торговля" МЧЖ ҳисобрақига ўтказиб, 120 миллион сўмни нақдлаштиришган. Ўттиз миллион сўм эса жамият ҳисобрақамида қолдирилган.

Шундан сўнг улар гўёки кредитнинг мақсадли сарфланганлиги ҳақидаги мониторинг далолатномаси ва ошхона жиҳозлари сотиб олинганлиги ҳақидаги ҳисобварақ фактурасини пухталик билан сохталаштириб, шу йўл билан банк сармояларини ноқонуний равишда ўзлаштириб олганлар.

Хатамовга бу иш ёқиб қолиб, такроран содир этганида  Тусматов яна унга шериклик қилган. Бу гал "уддабурон кредитчи"лар "Нодирбек-Н" хусусий фирмаси раҳбари Н. Қаҳҳоров, "Фарғона Зулфизар Омади" ва "Каучук импорт торговля" МЧЖлар раҳбарлари билан келишиб, уларга банк томонидан ишониб топширилган катта миқдордаги пул маблағларини талон-тарож қилишди. "Нодирбек-Н" хусусий фирмасидан 116 миллион сўм, "Фарғона Зулфизар Омади" МЖЧдан 34 миллион сўм банк сармояларини ноқонуний равишда нақдлаштириб олиб, яна сохта ҳужжатлар тайёрлашди.

Қўлга тушган "қароқчилар" — Хатамов ва Тусматовлар бир йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил олти ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини олишди.

Аҳмадалиев ва Қаҳҳоровларга иш ҳақининг 20%ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиниш шарти билан 2 йил олти ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0