ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистонлик 22 ёшли кикбоксчи Шер Мамазулунов TATNEFT кубоги учун щтказилган TNA қоидалари бўйича жаҳон чемпионатида чемпион бўлди.
У финалда россиялик рақиби Дмитрий Меньшиков устидан ғалаба қозонди.
Интернетдаги маълумотларга қараганда, Шер Мамазулунов 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, 80 кггача вазн тоифасида иштирок этади.