ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Эндиликда CLICK компанияси фойдаланувчилари бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясига тизим орқали пул тўлаш имконига эга бўлишди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
"Хизматнинг яна бир қулай томони – бу электроқувват бўйича шахсий ҳисобрақамнинг балансини оператив текшириш имкони. Уйга текширувчи келганда ёки ўзингиз учун исталган пайтда ҳисобрақамдаги қолдиқни текшириб олиш мумкин", — дейилади компания хабарида.
Шу билан бирга, компания CLICK тизимида мавжуд бўлган "Автотўлов" хизмати ёрдамида фойдаланувчилар исталган суммага ҳар ойнинг исталган кунига электроқувватга тўловларни автоматлаштиришлари ва ўз вақтида тўланишига бутунлай хавотирланмаслиги мумкинлигини эслатган.