Ўзбекистон делегацияси МДҲ Иқтисодий кенгаши мажлисида иштирок этади

© Sputnik / Антон КурилкинМеждународный экономический форум государств-участников СНГ
Международный экономический форум государств-участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинади

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги делегация 15 декабрь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 76-мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, учрашувда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0