Қозоғистон Ўзбекистон чегараси яқинидаги йўлини таъмирлашни бошлади

© SputnikКазахско-узбекская граница
Казахско-узбекская граница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йўл Ўзбекистон ҳудудини Каспий денгизи портлари, Россия ҳудуди ва Европа мамлакатлари билан боғлаб турган асосий йўл ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik.  Қозоғистон “Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси” автомобил йўлини таъмирлашни қилишни бошлади.

Казахстанская степь: верблюды, козы и бескрайние просторы - Sputnik Ўзбекистон
Москвадан Бухорога саёҳат: Қозоғистон чўлидаги машаққатли йўл

Йўлининг ушбу бўлагидан жуда кўп Ўзбекистон  автомобиллари қатнайди. Россияга бориб-келаётган енгил ва юк автомобилларининг аксарияти шу ердан ўтади. Серқатнов йўл узоқ йиллардан бери қаровсиз ҳолда қолган эди. Жуда тор, ўнқир-чўнқир йул бугунги кун талабига жавоб бермай қолганига анча вақт бўлган. Ҳайдовчилар ва сайёҳлар ушбу йўл борасида жуда кўп маротаба шикоят қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўл Ўзбекистон ҳудудини Каспий денгизи портлари, Россия ҳудуди ва Европа мамлакатлари билан боғлаб турган асосий йўл ҳисобланади.

Қозоғистон ҳукумати умумий узунлиги 85 километр бўлган йўлни икки баравар кенгайтириш ва таъмирлаш ишларига 20 миллиард тенге маблағ ажратган. Таъмирлаш ишларини 2018-йилда якунлаш кўзда тутилган.

Реконструкция ишлари ниҳоясига етгач, мазкур йўл участкасида ўртача тезлик 50 километрдан 100 километрга етказилади. Айни дамда автомобил ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун вақтинчалик айланма йўл ишга туширилган.

Янгиликлар лентаси
0