ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. "Қамчиқ" довонида қутқарувчилар, шифокорлар ҳамда ЙҲХБ ходимлари навбатчилик олиб борувчи туну кун фаолият кўрсатадиган 14та пост ташкил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу постлар автотранспорт ҳайдовчилари ва уларнинг йўловчиларини қабул қилиш ва уларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган шароитни таъминлаш, зарур маълумотларни тақдим этиш ва шифокор ёрдами кўрсатиш, транспорт воситаларини кичик ҳажмдаги таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун шароит яратиш ёки автоуловни яқин атрофдаги таъмирлаш устахоналарига етказиб қўйиш каби вазифаларни бажаради.
Постлар рўйхати ва уларнинг телефон рақамлари ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.