Ўзбекистонда давлат корхонаси ер участкаси билан боғлик фирибгарлик фош этилди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Сувоқава" давлат унитар корхона маҳаллий филиали муҳандиси Хусан Жўраев сув чиқариш иншооти жойлашган 12 сотихли корхона ҳудудини 10 минг долларга сотишга ҳаракат қилган

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. МХХ тезкор ходимлари давлат корхонасига тегишли бўлган ер участкаси билан боғлиқ фирибгарликни фош этишди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

"Сувоқава" давлат шуъба корхона маҳаллий филиали муҳандиси Хусан Жўраев сув чиқариш иншооти жойлашган 12 сотихли корхона ҳудудини 10 минг долларга сотишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро аризасида маълум бўлди.

"Жўраев ер участкасини аризачининг жияни номига расмийлаштириб беришига ваъда берган. Бу хизмат эвазига 10 минг доллар сўраган. Муҳандис пулни олаётган пайтда қўлга олинган", — деб таъкидлади МХХ вакили.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Хусан Жўраевга нисбатан Жиноят Кодексининг фирибгарлик банди бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0