ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара олди савдо ҳудуди ташкил қилиш имкониятларини ўрганиб чиқишмоқда, деди Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус тўлиқ амалга ошиши ва ўз салоҳиятини намойиш қилиши учун, бугунги кунда савдо соҳасида мажуд бўлган тўсиқларни босқичма-босқич бартараф қилиш керак.
“Келишув ва шартномаларни амалга ошириш жараёнида, биз доимий равишда бизнесда қандай муаммолар пайдо бўлаётганини кузатиб борамиз ва пайдо бўлаётган муаммоларни бирин-кетин ҳал қилиб борамиз, жумладан бюджетни тўлдириш ва бошқа масалаларни ҳам”, — деди вазир.
Ундан ташқари Қирғизистон томони савдоғиқтисодий муносабатларни Қирғизистон ҳудудида савдо-логистика марказлари ташкил ҳисобидан кенгайтиришни таклиф қилди.
“Қирғизистон нафақат маҳаллий балким бутун ЕОИИ миқёсида Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкорига айланади. Бизнинг савдо-иқтисодий муносабатларимизда асосий эътибор ўзаро рақобатга эмас, балким учинчи мамлакат бозорларини биргаликда эгаллаб олишга қаратилиши керак”, — деди Новиков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон иқтисодий муносабатлари жадал ривожланиб бормоқда. 2016 йилда мамлакатлар орасидага савдо-сотиқ ҳажми 167,5 миллионга етган бўлса, 2017 йилнинг биринчи ярмидаёқ ушбу кўрсатгич 146,7 миллион долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 60 % ўсиш дегани. Яқин икки йил орасида ушбу кўрсатгични 500 млн долларга етказиш режалаштирилган.