ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп америка Сурия ва Ироқда «Исломий давлат» террорчилари устидан ғалаба қозонди деб эълон қилди.
Россиялик сенатор Алексей Пушков айтишига қараганда, Трампнинг "Биз Сурияда ИДни енгдик" дегансўзлари бугунги кунда ҳатто ўз ОАВларини ҳам ишонтира олмайди. Улар бир овоздан "Сурияда Россия ғалаба қозонди, кеча Сурияга Трамп эмас Путин бориб келди”- деб ёзмоқда.
"Бировнинг ғалабасига эгалик қилишни бас қил. Гитлер устидан ғалаба қозонишда ҳам асосий рол СССРга тегишли. АҚШ бўлса 2-фронт очишдан олдин 3 йил кутиб ўтирган эди", — деб ёзган сенатор ўзининг Twitterдаги саҳифасида.
Хватит приписывать себе чужие победы. Главную роль в победе над Гитлером сыграл СССР. А США 3 года выжидали, прежде чем открыть 2-й фронт.
— Алексей Пушков (@Alexey_Pushkov) 12 декабря 2017 г.
Дональд Трамп айтишига қарганда АҚШ террорчиларни дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам таъқиб қилишда давом этади. АҚШнинг янги стратегиясига асосий 4та йўналиш киритилган: АҚШ аҳолисини ҳимоя қилиш, АҚШни бойитишда давом этиш, дунёда Америка таъсирини кучайтириш ҳамда "тинчликни куч билан сақлаб туриш".