ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. 2017 йилнинг 15-22 декабрь кунлари Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими концерт дастури билан бошланади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон амалий санъати ва фотокўргазмалар тақдимоти, Ўзбекистон туристик салоҳияти ва маданий обидалари тақдимоти, "Ўзбекистон-бағрикенг диёр" номли давра суҳбати, хаттотлик бўйича мастер-класслар ўтказилади.