ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда билдирилишича, йиғилишда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солиш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этишда таъсирчан назоратни таъминлаш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари, тизимда ҳал этишни талаб қиладиган кўплаб муаммолар кўриб чиқилмоқда.