Қирғизистон Ўзбекистонга 4 пансионатни вақтинча фойдаланишга беради

© SputnikПансионат Дилором на Иссык-Куле
Пансионат Дилором на Иссык-Куле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мазкур пансионатлар бўйича Халқаро арбитраж судига киритилган даъвосини қайтиб олиши лозим

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Қирғизистон Иссиқкўл вилоятида жойлашган 4 пансионатни Ўзбекистонга вақтинча фойдаланиш учун беради. Бош вазир Сапар Исаков бу ҳақдаги фармойишни имзолади, деб хабар берди ҳукумат матбуот хизмати.

"Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги 1994 йил 24 декабрдаги абадий дўстлик ҳақидаги шартномага мувофиқ ушбу қарорга келинди", — дейилади хабарда.

Ҳужжат туризмни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган. Гап "Бостери" (Бостери қишлоғи, илгариги"Золотие пески"), "Алтин-Жай" (Кара-Ой қишлоғи, илгариги"Роҳат-НБУ"), "Энесай" (Кара-Ой қишлоғи, илгариги"Дилором") ва "Бўстон" (Кун-Чигиш овули) пансионатлари ҳақида бормоқда.

Бу объектларга бириктирилган ер участкалари Қирғизистон мулки бўлиб қолади ва Ўзбекистонга вақтинча фойдаланиш учун берилади.

"Шу билан бирга ўзбек томони кўрсатилган объектларни маълум вақт ичида Қирғизистон Республикаси стандартларига мувофиқ 3 ёки 4 юлдузли меҳмонхоналар даражасига етказиш бўйича инвестиция киритиш мажбуриятини олади", — деб хабар берди ҳукумат.

Ўзбекистон шунингдек, қурилиш ва ундан кейинги даврда ишчиларнинг 80%дан кам бўлмаган қисми қирғизистонликлардан иборат бўлиши мажбуриятини ҳам зиммасига олади.

Ўзбекистон мазкур пансионатлар бўйича Халқаро арбитраж судига киритилган даъвосини қайтиб олиши лозим. Шу билан барча мавжуд низолар тинч йўл билан бартараф этилади.

Янгиликлар лентаси
0