Шавкат Мирзиёев билан ўтган бир йил давомида Ўзбекистон ҳаётининг барча соҳаларида жиддий ўзгаришлар содир бўлди.
Айниқса сезиларли ислоҳотлар таълим тизими, давлат бошқаруви, ички ишлар органлари, тиббиёт, молия ва тадбиркорлик тизимларида амалга оширилди.
Ундан ташқари, Ўзбекистонда 2017-2021 йилларга мўлжалланган, ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олувчи – Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди.
Ўзбекистон президенти 12 ой давомида 14та халқаро ташриф амалга оширди. Улар орасида Хитой, Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва АҚШ каби мамлакатлар бор.
Шавкат Мирзиёев бошқарувида ўтган бир йил ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг.