ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев Туркияда бўлиб ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этади, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 13-декабр куни Истанбул шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитининг фавқулодда саммитида иштирок этади", — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммити Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ташаббуси билан ўтказилмоқда. Саммит иштирокчилари Қуддус масаласи ечими бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишлари режалаштирилган.
Сал олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил давлати пойтахти деб расман тан олиб, АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш бўйича буйруқ берган эди.
Бир оз олдин Эрдўғон кутилаётган ИҲТ учрашуви туб бурилиш ясайдиган воқеа бўлишига ишонч билдирган эди.
Туркия раҳбари шунингдек, АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида расман тан олиб, "қон тўкилишига шерик бўлди", "мусулмон давлатлари эса Суверен Фаластин давлати ташкил топмагунига қадар курашни тўхтатмасликлари"ни қўшимча қилган эди.