ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Комплекс тест марказида тест топширган ва ўз фотосурати ҳамда паспортини лозим тарзда юкламаган барча фуқаролар ўз анкеталарини тўлдиришлари, анкетага ўз фото ва паспортининг сканерланган нусхасини жойлаштиришлари лозим. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, EPS-TOPIK тестларидан ўтиш учун паспортнинг сканерланган нусхаси ва электрон шаклдаги фотосурат тақдим этилиши шарт.
Мазкур маълумотларни Агентликнинг eps2017@migration.uz электрон почтасига жўнатиш ёки CD/Флеш картага ёзилган ҳолда Агентлик бўлимларига олиб келиш мумкин.