Ўзбекистонда ноқонуний таксичиларга қарши курашувчи инспекторлар пайдо бўлиши мумкин

Oбуна бўлиш
Уларга махсус либос берилади ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан тенг ҳолда ҳужжатларни текшириш учун автомобилни тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлишади

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистон йўлларида келгуси йилдан ноқонуний таксичиларга қарши курашувчи махсус инспекторлар пайдо бўлиши мумкин, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Улар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг лицензиясиз йўловчи ташишни назорат қилувчи ходимлари бўлади. Фақат эндиликда уларга махсус либос берилади ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан тенг ҳолда ҳужжатларни текшириш учун автомобилни тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Такси будущего - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда такси муаммоси фақат унинг рангида эмас...

"Ҳозирда агентлик бу йўналишда маълум муаммоларга дуч келмоқда. Ноқонуний таксичини ушлаш учун аввало уни тўхтатиш керак. Лекин бундай ҳуқуққа фақатгина ЙҲХБ ходимларигина эга. Шунинг учун агентлик ходимларига автомобилларни тўхтатиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги ғоя пайдо бўлди. Бу ноқонуний таксичиларга қарши кураш самарадорлигини бир неча мартага оширади", — деди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вакили.

Суҳбатдошнинг айтишича, бу таклиф ҳукуматга тақдим этилган ва олиб борилаётган давлат ҳокимияти органлари маъмурий ислоҳоти доирасида маъқулланиши мумкин.

Биргина 2017 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида мамлакат бўйлаб ўтказилган 1200 дан ортиқ рейдлар давомида лицензиясиз йўловчи ташиш бўйича 5700 ҳолат қайд этилди. 1700 ҳолат бўйича 1,95 миллиард сўмлик жарима ундирилди.

Автомобиль транспортида лицензиясиз йўловчи ташиган ҳуқуқбузар энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача (1 ойлик энг кам иш ҳақи – 172240 сўм), мансабдор шахс эса 50 бараваридан 150 бараваригача жарима тўлаши лозим бўлади.

Янгиликлар лентаси
0