Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси муҳокама қилинмоқда

© Пресс-служба ЦВО МО РФСовместные российско-узбекские учения на полигоне "Фориш"
Совместные российско-узбекские учения на полигоне Фориш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари асосан тўрт босқичда амалга оширилади: 1-босқичда 3-7 ёшдагилар, 2-босқичда 7-16 ёшдагилар, 3-босқичда 16-18 ёшдагилар, 4-босқичда 18-30 ёшдагилар киради

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий-сиёсий онги ва дунёқараши, фуқаролик позицияларини ватанпарварлик асосида камол топтириш мақсадида Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Военные учения узбекских военнослужащих - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбийларнинг ўқув машғулоти муваффақиятли якунланди

Концепция лойиҳасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий усуллари: ишонтириш; машқ қилдириш ва мустақил ишлаш; кузатиш; рағбатлантириш; ўрнак кўрсатиш, шахсий намуна ва бошқалар ҳисобланади.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари асосан тўрт босқичда амалга оширилади. 1-босқич 3-7 ёшдагилар, 2-босқич 7-16 ёшдагилар, 3-босқич 16-18 ёшдагилар, 4-босқич 18-30 ёшдагилар киради.

Концепцияда кутилаётган натижалар ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг самарадорлигини ошириш, уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, фуқаролик позицияси, Ватанни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларни ошириш учун услубий асос бўлиб хизмат қилади.

Концепцияси лойиҳаси ҳусусидаги таклиф ва истаклар шу йилнинг 15 декабрь кунига қадар Мудофаа вазирлиги электрон манзилларига юбориш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0