ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистонда риелторлик ташкилотлар иш фаолиятини соддалаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидаги манба маълум қилди.
Бугунги кунда республикада 251 та риелторлик ташкилотлар ва 1,6 мингдан ортиқ малакали риелторлар фаолият кўрсатишмоқда. Бироқ улар томонидан кўчмас мулк объектларини келишувларни расмийлаштириш улуши камлигича қолмоқда, аҳоли эса вилоятларда кўрсатилаётган хизматларнинг пастлиги бўйича доимий равишда шикоят қилмоқда, чунки жами риелторларнинг 50 фоизи пойтахтда ишлашмоқда.
Ушбу вазиятни ўзгартириш учун риелторлик соҳасини тартибга солиш тизимини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Жумладан, ушбу фаолият турини лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларига бериш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда ушбу лицензияни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилмоқда.
Лицензия бериш тартибини янги тартибни 2018 йил 1 мартда йўлга қўйиш режалаштирилган. Қўмита риелторлик малака сертификатини бериш вазифасини сақлаб қолади.
Шунингдек, ҳукумат кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини тақдим этиш бўйича лицензиялаш ҳамда риелторлик ташкилотларининг устав капиталининг минимал миқдорига қўйиладиган талабларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, келгуси йил март ойидан 6 ой муддатгача риелтор воситачилигида келишувга эришилган қисқа ижара шартномаларини рўйхатга олмаслик ва нотариал идорадан ўтказмасликка рухсат бериш режалаштирилмоқда. Бироқ риелторлар солиқ органларга тузилган шартномалар ва ижара тўлов миқдори ҳақида маълумотнома тақдим этиш талаб қилинади.
Яна бир енгиллик — риелторлик ташкилотларга хизмат кўрсатишни 15 фоиз миқдоридан олдиндан тўловсиз хизмат кўрсатишга рухсат бериш кўриб чиқилмоқда.
Ҳукумат томонидан риелтор ташкилот суғурта полисида фуқаролик жавобгарликнинг иш ҳақининг 3 минг баравардан кам бўлмаган миқдорда маблағ бўлиши бўйича янги талаб жорий этилади. Бу маблағ риелтор айби оқибатида етказиладиган зарарни қоплаш учун сарфланади.
Соҳадаги барча янгиликларни бугунги кунда ишлаб чиқилаётган "Риелторлик хизматлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони лойиҳасида инобатга олинади.