ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 12 декабрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 3,33 сўмга камайди ва 8093,00 сўмни ташкил қилди.
Евронинг курси 76,78 сўмга арзонлашиб, 9531,94 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 71 тийинга арзонлашди ва 136,86 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.