Лола Каримова ўзига хос танлов эълон қилди – ғолибга Apple iPhone X совға қилинади

© IstagramЛола Каримова
Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лола Каримова — Тиллаева Instagram шахсий саҳифасида ўзига хос танлов ўтказилишини маълум қилди. Ғолибга Apple iPhone X телефон аппарати тақдим этилади

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Лола Каримова — Тиллаева Instagram шахсий саҳифасида ўзига хос танлов ўтказилишини маълум қилди. Ғолибга Apple iPhone X телефон аппарати тақдим этилади.

Лола Каримова-Тиллаяева - Sputnik Ўзбекистон
"Йўқотилган жаннатни излаб...": Лола Каримовадан янги лойиҳа

Танлов шартига кўра, ғолиб бўлиш учун Ўзбекистон халқ амалий санъатининг қадимий турлардан бири, матога гул босиш ҳунари — читгарликка оид икки саволга жавоб бериш талаб этилади.

Биринчи саволга жавобни Ислом Каримов номидаги Фонд ташкил этган, ўзбек читгарлик ҳунарига бағишланган "Йўқотилган жаннатни излаб…" номли кўргазмага ташриф буюриб топиш мумкин. Шу кунларда Тошкент фотосуратлар уйида (Истиқбол кўчаси 4-уй) ўтаётган кўргазма 20 декабрга қадар давом этади.

Здесь на своей странице я хочу разыграть конкурс, победитель которого получит Apple iPhone X. Условия конкурса: Победитель должен ответить на два вопроса по теме прикладного искусства Узбекистана, старинному ремеслу печатания рисунка на ткани — набойке (набивке). Подсказка: ответ на первый вопрос можно найти, посетив выставку, посвященную узбекской набойке "В поисках потерянного рая…", организованной Фондом имени Ислама Каримова. Выставка проходит в эти дни в Ташкентском доме фотографии, расположенной по адресу: г. Ташкент, ул. Истикбол, дом 4, и продлится до 20 декабря. Ответы нужно оставить в комментарии к этому посту. Итак, вопрос номер один: Набойка – читгарлик – одна из разновидностей узбекских художественных тканей, традиции которых уходят вглубь веков. Мастер, который наносил (набивал) рисунок специальными штампами, назывался читгар. К сожалению, на сегодняшний день набойка является исчезающим видом художественного ремесла, и мастеров-читгаров осталось всего лишь несколько (В Бухаре, Самарканде, Маргилане и Ташкенте). Назовите имена потомственных маргиланских мастеров-читгаров, работавших в конце 90-х – начале 2000-х годов. Вопрос второй: В печатании рисунка на ткани используются резные деревянные штампы – калыбы. Мастера готовили одиночные и парные штампы. Как среди мастеров по набойке (читгаров) назывались парные комплекты штампов? Мен саҳифамда ўзига хос танлов ўтказмоқчиман, ғолибга эса Apple iPhone X телефон аппарати тақдим этилади. Танлов шарти: Ғолиб бўлиш учун Ўзбекистон халқ амалий санъатининг қадимий турлардан бири, матога гул босиш ҳунари – читгарликка оид икки саволга жавоб бериш талаб этилади. Биринчи саволга жавобни Ислом Каримов номидаги Фонд ташкил этган, ўзбек читгарлик ҳунарига бағишланган “Йўқотилган жаннатни излаб…” номли кўргазмага ташриф буюриб топишингиз мумкин. Шу кунларда Тошкент фотосуратлар уйида (Истиқбол кўчаси 4-уй) ўтаётган кўргазма 20 декабрга қадар давом этади. Жавобларингизни изоҳда қолдиришингиз керак бўлади. Демак, биринчи савол: Читгарлик ўзбек бадиий ҳунармандлигининг илдизи олис ўтмишга бориб тақалувчи турларидан бири саналади. ⬇️Давомини қуйидаги шарҳда ўқинг⬇️

Публикация от Lola Karimova-Tillyaeva (@lola_tillyaeva) Дек 10 2017 в 10:09 PST

 

Иккинчи савол бўйича 90-йиллар охири-2000-йиллар бошидан буён фаолият юритиб келаётган марғилонлик читгар усталар сулоласи ҳақида саволга жавоб бериш зарур.

Жавобларни Instagram саҳифаси изоҳда қолдириш керак.

Янгиликлар лентаси
0