Ўзбек тўйи сурати йилнинг энг яхши фотосуратлари қаторидан ўрин олди

© PixabayФотограф
Фотограф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик фотосуратчи Джон Стэнмейер олган ўзбек тўйи суратини National Geographic дунёнинг энг яхши 57 фотосурати рўйхатига қўшди.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. National Geographic журнали америкалик фотосуратчи Джон Стэнмейер суратга олган ўзбек тўйи фотосуратини дунёнинг энг яхши 57 фотосурати рўйхатига қўшди.

"Ака-ука куёв ва уларнинг қаллиқлари тўй маросимида. Тошкентдаги тўйхоналардан   бирида. Бугунги Ўзбекистон пойтахти бир вақтлар Буюк Ипак йўлида карвонлар тўхтайдиган жой бўлган", — деб изоҳ қолдирган Стэнмейер ўзининг Instagramдаги саҳифасида.

Follow @OutofEdenWalk, Paul Salopek’s 12 year journey walking in the footsteps of our ancestors. — Two brothers and their brides wait to be married in a lavish ceremony at a 'wedding hall in Tashkent, Uzbekistan. The city, now the country's capital, was long a stopping place for camel caravans plying the Silk Road. — Personal Note: Sometimes, and always when we least expect it, we fall in and between the beauty of the unexpected. Such was a night in Tashkent when wandering about the Uzbek capital looking for weddings. My good friend, @aziz_khalmuradov mentioned he knew of a wondrous place, a palace that might be filled with strangeness and beauty. Never carrying lights, it was dark, a touched concerned all this regalia would be lost in the dimness. The dual brides wedding photographer noticed I was flashless, saying in kind…”Would you like to use my lights?” He tethered my camera wirelessly and like magic, the glow of hall, in all its beguiling colors appeared. Thankful that his unexpected kindness brought to life the beauty of mirroring nuptials, a doubling in colors and pomp only found in the Registon Wedding Palace, named after the famous 15th century Registon in Samarkand along the ancient Silk Road. — My latest story in @NatGeo, in this months issue, The New Silk Road, our overland journey through Kazakhstan and Uzbekistan photographed throughout 2016 and early 2017. Link to the entire story in my Instagram Bio. — @outofedenwalk @natgeo @natgeocreative #paulsalopek #tashkent #uzbekistan #newsilkroad #silkroad #ancientsilkroad #wedding #portrait #weddinghall #colors #hues #beauty #flowers #fruit #weddingcake #bride #groom #twobrides #twogrooms #colors

Публикация от John Stanmeyer (@johnstanmeyer) Дек 7 2017 в 6:29 PST

Фотосуратчи айтишига қарганда, у ўзбек тўйига тасодифан келиб қолган. Шаҳарни айланиб юрган вақтда унинг таржимони Азиз Холмурадов тўйхонага кириб келин-куёвни суратга олишни таклиф қилади. Маҳаллий фотосуратчи эса унга ўзининг "вспышка"сини бериб туради.

Жон Стэнмейер — бутун дунёга машҳур америкалик фотожурналист. Бир қатор халқаро мукофотлар лауреати. National Geographic билан бир неча йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. 2014 йилда фотография соҳасида энг нуфузли бўлган World Press Photo мукофотга сазовор бўлган. У Ўзбекистонга журналист Пол Салопек билан бирга келган эди.

Янгиликлар лентаси
0