ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Тошкентга кираверишда, Чилонзор туманида “Буюк Ипак йўлидаги карвон” деб номланган ҳайкалтарошлик композицияси ўрнатилди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.
Композицияда чўл ўртасида кетаётган савдогарлар карвони тасвирланган. Санъат асарининг умумий ўлчами 80 метрга 16 метрни ташкил қилди. Унинг муаллифи — Павел Макаров. Унинг ёрдамсчиси Содиқ Намозов.
Ҳайкалнинг тантанали очилиш маросимида Чилонзор туман ҳокими Даврон Хидоятов ҳамда Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси раси Азиз Абдухакимовлар ташриф буюришди.
Уларнинг сўзларига қараганда, ушбу ҳайкал Чилонзор туманидан жойлашган сайёҳлик кўчасининг бошланиши бўлар экан.