ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ўзбек ипак матолари — атлас ва адрас тўқиш технологияси ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар бўлими хабар берди.
Бу ҳақдаги қарор Номоддий маданий меросни сақлаш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг Жанубий Кореяда бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди.
Фарғона водийсидаги Марғилон шаҳри атлас ва адрасчиликнинг тарихий маркази ҳисобланади. Бу қадимий анъанани давом эттириш ва асраб қолиш мақсадида 2007 йилда Марғилонда ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилган.
Марказ атлас ва адрас тўқиш ҳунарини асраш, ривожлантириш ва оммалаштириш билан шуғулланади. Марказ ходимлари бу қадимий ҳунар билан танишишни истаганлар учун машғулотлар, кўргазма ва ярмаркалар ўтказишади.