ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бизнесмен ва Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари Алишер Усмонов Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахга, шунингдек, унинг ўринбосарлари ва ижроия қўмита аъзоларига очиқ хат юборди.
У Пхенчханда Олимпия ўйинларида ғалаба қозонадиган спортчилар шарафига Россия байроғини кўтарилиши ва давлат мадҳияси куйланишига рухсат берилишига чорлади, деб хабар қилди "Россия 24" телеканали.
Олимпия низомига қайд этилганидек, ҳар қандай дискриминация шакли Олимпия ҳаракати тамойилларига тўғри келмайди, ХОҚ қарори Россия "тоза" спортчиларини бошқа давлат спортчилари билан тенг бўлмаган шароитга қўяди", — деб изоҳ келтиради "Комсомольская правда" нашри Усмонов мурожаатидан.
Усмонов "бундай айбсизларни жазолаш ва тиз чўктириш мумкин эмас", — дея таъкидлади.
"Бу инсон ва спортчининг қадр-қимматини камситади, қонун ва адолатга бўлган ишончни йўққа чиқаради. Спортчиларнинг қисқа ҳаётлари давомида фақат қисқа бир лаҳзалар учун яшайдилар — мамлакат байроғини осмонда кўриш ва ватанининг мадҳиясини эшитишдир. Бу улар шон-шуҳратининг энг юқори чўққисидир, уларнинг Эверестидир", — деб ёзган Алишер Усмонов.
ХОҚ ижроия қўмитаси сешанба куни Россия Олимпия қўмитасини дисквалификация қилиш ва Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган 2018 йилги мусобақаларда россиялик "тоза" спортчилар фақатгина олимпия байроғи остида чиқишлари ҳақида қарор қабул қилганди.