ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси бугун Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортдан Дубай шаҳрига жўнаб кетди.
Терма жамоа 8-14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг бўйича ёшлар ўртасида Пара Осиё ўйинларида иштирок этади.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини 17 нафар ёш иқтидорли спортчилар ҳимоя қилади.