Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказилди

© Sputnik / Сергей ПятаковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 1,65 минг км узунликдаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича музокаралар жараёни март ойида қайта тикланганди

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи демаркация ишини жадаллаштириш, келгуси йилда йиғилишларнинг ва дала ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Главы МИД Узбекистана, Туркменистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари тарихий ҳужжатни имзоладилар

Хабарда айтилишича, 2017 йил 1-6 декабрь кунлари Тошҳовуз шаҳрида (Туркманистон) Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.

"Музокаралар давомида 2017 йилда олиб борилган дала ишларининг натижалари сарҳисоб қилинди. Учрашувлар чоғида демаркация ишини жадаллаштириш, келгуси йилда йиғилишларнинг ва дала ишларни интенсивлаштиришга келишиб олинди. Учрашув якунига кўра баённома имзоланди", — дейилган хабарда.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 1,65 минг км узунликдаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича музокаралар жараёни март ойида қайта тикланганди.

Янгиликлар лентаси
0