ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Бугун Тошкентда Шавкат Мирзиёев иштирокида давлат мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.
Ўзбекистон президенти йиғилганларни юксак унвонлар, орден ва медалларга сазовор бўлгани муносабати билан самимий қутлади. Улар орқали барча ўзбекистонликларни Конституция қабул қилинганининг 25 йиллиги билан муборакбод этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар йили Конституция куни арафасида Ватан тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилиб, турли унвонлар, орден ва медалларга сазовор бўлган фуқароларга мукофотларни тантанали топшириш анъанага айланган.