"Яндекс" Ўзбекистонда ёш дастурчиларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Ramil Sitdikov / Медиабанкка ўтишОфис интернет-компании "Яндекс"
Офис интернет-компании Яндекс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Яндекс" компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. "Яндекс" компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг "Яндекс" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистан-Белоруссия IT - Sputnik Ўзбекистон
АКТ вазирлиги ва Беларус Юқори технологиялар парки ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Учрашувда россиялик ахборот технологиялари экспертларига Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хусусан "Mirzo Ulugbek Innovation Center" Инновация маркази фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Музокараларда асосий эътибор ёш дастурчиларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига қаратилди.

Шунингдек, "Яндекс" компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

"Яндекс" — Россия трансмиллий компанияси бўлиб, Интернет тармоғида шу номдаги қидирув тизими, интернет-порталларга эгалик қилади ҳамда бир неча давлатларда ИТ-хизматларни кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0