АҚШ Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб террор хавфидан огоҳлантирди

© SputnikГосударственный департамент США
Государственный департамент США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкаликларга жамоат жойларда ва диққатга сазовор масканларни зиёрат қилишга чиққанда ўта эҳтиёткор бўлиш маслаҳат берилган.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. АҚШ Давлат департаменти америкаликларни бутун дунё бўйлаб террор хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, АҚШ Ташқи сиёсий маҳкамаси "Америка фуқаролари ва Америка манфаатларига нисбатан чет давлатларда теракт, сиёсий зўравонлик ва жиноятлар давом этаётганлиги" сабабли 2017 йилнинг 14 сентябрида эълон қилинган ҳужжатни янгилаган.

Шу муносабат билан америкаликларга "ўта ҳушёр бўлиш ва саёҳатлар вақтида хавфсизлик чораларига амал қилиш" тавсия этилган.

Жамоат жойларда ва диққатга сазовор масканларни зиёрат қилиш вақтида америкаликларга ўта эҳтиёткор бўлиш маслаҳат берилган.

Янгиликлар лентаси
0